Туманга қарши чироқларни қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкинми?
- Ҳа
- ЙўқТақиқ йўқ. Қоронғи вақтда ёритилмаган йўл қисмларида туманга қарши чироқларни яқинни ҳам, узоқни ёритувчи чироқлар билан ҳам бирга ёқиш мумкин (137-банд).
Тушунтириш
ЙҲҚ 23-боби 137-банди: Қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин: етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан; қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга; ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига.