Ушбу ҳолатда қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Рухсат этиладиБу ерда қувиб ўтиш тақиқланган: 1.1 йўл чизиғини (яхлит чизиқ) босиб ўтиш мумкин эмас, қувиб ўтишда эса қарама-қарши тасмага чиқишга тўғри келади.
- Тақиқланади
- Агар қувиб ўтилаëтган транспорт воситаси 40 км/соадан кам тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса, рухсат этиладиҚувиб ўтилаётганнинг тезлиги тақиқни бекор қилмайди. 1.1 яхлит чизиғини босиб ўтиш мумкин эмас, шунинг учун тезликдан қатъи назар қувиб ўтиш тақиқланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи хатбошисига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўттиз тўртинчи хатбошисига асосан: 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.