Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?
- Фақат чироқларни ёқиб-ўчириш биланЧироқларни ёқиб-ўчириш ягона усул эмас: аҳоли пунктидан ташқарида қувиб ўтишда товуш ишораси ҳам берилиши, шунингдек иккала ишора бирга қўлланиши мумкин.
- Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни биргаликда қўллаш билан
- Фақат товуш ишораларини қўллабТовуш ишораси ягона усул эмас: аҳоли пунктидан ташқарида қувиб ўтишда уни фара чироқларини ёқиб-ўчириш билан алмаштириш ёки иккаласини бирга бериш мумкин.
Тушунтириш
ЙҲҚ 8-боби 48-банди: Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 8-боби 49-банди: Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки убилан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.