Ушбу ҳолатда Сиз бажаришингиз лозим:
- Бошқа транспорт воситалари бўлмаса тўхтамасдан ўтиб кетишБошқа машиналар кўринмаса ҳам тўхтамасдан ўтиб бўлмайди: «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси аввал тўхташни, сўнг йўл беришни талаб қилади.
- Белги олдида тўхташТўхташ чизиғи бўлса, белги олдида эмас, шу чизиқ олдида тўхташ керак: белги олдидан чорраҳани кўриш ёмон бўлиши ва нотўғри жойда тўхтаб қолишингиз мумкин.
- Тўхташ чизиғи олдида тўхташ
Тушунтириш
ЙҲҚ 1 илова: «Тухтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.