ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 774Билет 39Хавфсиз бошқариш асослари

Автомобилнинг ABS тизими бурилишида сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?

  1. Автомобилни фақат сирпаниш эҳтимолининг олдини оладиАБС ғилдиракларни тормозлашда блокировкадан сақлайди, холос. Бурилишда марказдан қочма куч сабаб автомобил барибир сирпаниши мумкин.
  2. Автомобилни сирпаниш ва ёнга силжиш эҳтимолининг олдини олмайди
  3. Автомобилни фақат ёнга силжиш эҳтимолининг олдини оладиАБС ёнга силжишни алоҳида тўхтата олмайди: у фақат тормозлашда ғилдираклар қотиб қолмаслигини таъминлайди. Бурилишда марказдан қочма куч автомобилни барибир ёнга суриши мумкин.

Тушунтириш

Антиблокировка тизими (ABS) автомобилнинг тормоз тизими билан бирга қарама қарши ишлаб уни тартибга солади, яъни ғилдиракларни кескин тормозлаганда уларни блокировкадан асрайди. Бу билан автомобилни турғунлигини ва бошқарувчанлигини енгиллаштиради. Бу тизимнинг ўзига яраша қулайлиги ва шу билан бир қаторда камчиликлари ҳам мавжуд. Қўққисдан тормозланганда ҳатто қуруқ, қаттиқ қопламали йўлларда ABS тизими автомобилни тўхтата олмайди уни ишга тушиш вақти (1-2 сек.) ушбу вазиятга ҳайдовчи кўникма ҳосил қилиши керак. Бу эса ўз навбатида тажриба талаб этади. Бурилишларда марказдан қочирма куч эвазига ABS сирпаниш ва силжишга таъсир эта олмай қолиш эҳтимоли юзага келади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш