Йўл транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?
- Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши
- Содир этилган ҳодиса хақида ЙҲХХга хабар бериши керакЙҲХХга хабар бериш керак, лекин бу биринчи ҳаракат эмас. Аввал дарҳол тўхтаб, авария ишорасини ёқиш ва белгини ўрнатиш, машина ва ҳодисага дахлдор буюмларни қўзғатмаслик лозим.
- Йўлнинг ҳаракат қисмини бўшатишлари керакЙўлнинг ҳаракат қисмини бўшатиш кейинги босқич. Аввал тўхтаб, авария ишорасини ёқиш ва белгини ўрнатиш керак, машина ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслик шарт.
Тушунтириш
ЙҲҚ 3-боби 13-банди:: Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; ЙҲҚ 8-боби 51-банди: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар уишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Авария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.