Қувиб ўтишда бурилиш кўрсаткичи билан бериладиган огоҳлантирувчи ишораларни, ҳайдовчи қачон ўчириши керак?
- Ўз ихтиёрингизга ҳаволаИшорани ўчириш ҳайдовчининг хоҳишига боғлиқ эмас. Қоидаларга кўра уни манёвр тугагач, дарҳол тўхтатиш керак.
- Манёврни тугаллагач, дарҳол
- Қувиб ўтилаётган транспорт воситасидан ўзиб кетгандан сўнгИшорани исталган вақтгача ёқиб қолдириб бўлмайди. Манёврдан кейин ёниб турган кўрсаткич бошқа ҳайдовчиларни чалғитади, шунинг учун дарҳол ўчирилади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 8-боби 46-банди: Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин). Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак. Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.