Туманга қарши чироқлар ва орқа туманга қарши чироқлар бирга ёқилиши мумкин:
- Чекланган кўриниш шароитидаОрқа туманга қарши чироқларни фақат етарлича кўринмайдиган шароитда ёқиш мумкин. «Чекланган кўриниш» бошқа шарт, шу таъриф бўйича уларни бирга ёқиб бўлмайди.
- Етарлича кўринмаслик шароитида
Тушунтириш
ЙҲҚ 23-боби 137, 140 бандлари: Қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин: етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан; қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга; ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига. Туманга қарши орқа чироқларни фақат етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин. Туманга қарши орқа чироқларни тўхташ чироқлари (стоп-сигнал)га улаш тақиқланади.