ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 722Билет 37Ҳаракатни бошлаш ва манёвр қилиш

Ушбу кўрсатилган вазиятда сизга ҳовлига орқа билан кириб қайрилиб олишга рухсат бериладими?

Ушбу кўрсатилган вазиятда сизга ҳовлига орқа билан кириб қайрилиб олишга рухсат бериладими?
  1. Рухсат берилади агарда бунда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига ҳалақит берилмаса
  2. ТақиқланадиҲовлига орқа билан кириб қайрилиб олиш ўз-ўзидан тақиқланмаган. Тақиқ чорраҳаларда ва қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда амал қилади; бошқа жойларда хавфсиз бўлса мумкин.
  3. Рухсат бериладиШарциз рухсат хавфли: орқага ҳаракатланишда ҳайдовчи хавфсизликни таъминлаши, бошқаларга халақит бермаслиги ва зарур бўлса бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиши шарт.

Тушунтириш

ЙҲҚ 9-боби 63-банди: Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак. Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш