Велосипедчиларга тротуарда ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Рухсат этиладиТротуарда шунчаки велосипедда юриш мумкин эмас: у пиёдалар учун. Велосипедчи йўлнинг ўнг четки бўлагидан, пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасидан ҳам юриши мумкин.
- Пиёдалар бўлмаганда рухсат этиладиПиёдалар бўлмаганда ҳам тротуар велосипедлар учун мўлжалланмаган. Йўлнинг четки ўнг бўлагидан, пиёдаларга халақит бермаса йўл ёқасидан юриш мумкин.
- Тақиқланади
Тушунтириш
ЙХК 28-боби 166-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, мопедлар, аравалар, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларнинг йўлнинг четки ўнг бўлагида имкони борича ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишига йўл қўйилади. Агар пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасидан ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.