Болаларни ташишда транспорт воситаси қайси таниқлик белгиси билан белгиланади?
- 1Бу белги талабларга мос келмайди: керакли белги қизил ҳошияли сариқ квадрат бўлиб, ичида 1.21 «Болалар» белгисининг қора тимсоли бўлиши шарт.
- 2Бу белгида болалар гуруҳини ташиш учун керакли хусусиятлар йўқ: қизил ҳошияли сариқ квадрат ва 1.21 «Болалар» белгисининг қора тимсоли бўлиши керак.
- 3
Тушунтириш
ЙҲҚ 29-боби 176-бандининг учинчи хатбошисига асосан: «Болалар гуруҳини ташиш» — болалар гуруҳини ташкилий ташишда, транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига қизил ҳошияли, ичига 1.21 йўл белгисидаги болалар тимсолининг тасвири туширилган, сариқ рангдаги, томонлари тенг бўлган тўртбурчак (квадрат) кўринишидаги белги. Тўртбурчакнинг томонлари 250 — 300 миллиметргача, ҳошиянинг кенглиги тўртбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.