Ишқаланиш коэффициентига шиналарни сийқаланиб кетган протектори қандай таъсир қилади?
- Ишкаланиш коэффициенти ошадиПротектор ейилиши, аксинча, йўл билан тишлашишни ёмонлаштиради. Ейилган шина сувни ёмон чиқаради ва йўлни ёмон ушлайди, сирпаниш хавфи ортади.
- Ишкаланиш коэффициенти ўзгармайдиПротекторнинг ейилиши тишлашишга сезиларли таъсир қилади: расми йўқолган шинада у янгисига қараганда деярли икки баробар кам. Шунинг учун тормоз йўли узаяди.
- Ишкаланиш коэффициенти камаяди
Тушунтириш
Протектор қатламининг ейилиши билан бирга ғилдиракнинг йўл билан тишлашиши ёмонлашиб, тормоз бераётганда ёки тезликни ошираётганда автомобилнинг сирпаниш эҳтимоли кўпаяди. Протектори бутунлай ейилиб кетган шинанинг йўл билан тишлашиш козффициенти янги шинанинг ушбу коэффициентидан икки баробар кам. Шунинг учун шинаси ейилган автомобилдан фойдаланиш мумкин эмас ва йўл ҳаракати қоидаларида тақиқланган.