Юк автомобили ҳайдовчиси расмда кўрсатилган ҳолатда махсус товуш ишорасини эшитиб ёки ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчани кўриб нима қилиши керак?
- Қатнов қисмидаги ўз бўлаги бўйлаб ҳаракатни давом эттиришиҲаракатни одатдагидек давом эттириш мумкин эмас: махсус ишора ва маёқчани кўрган ҳайдовчи йўл бериши, зарур бўлса йўлнинг ўнг четида тўхташи шарт.
- Ҳайдовчи махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришлари, зарур бўлган ҳолларда уларниинг тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун ўзларини йўлнинг ўнг томонига олиб тўхташлари шарт
Тушунтириш
ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан: Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.