Мазкур светофор қуйидаги транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш учун қўлланилади:
- Трамвайларга ва автобусларгаБунда автобуслар назарда тутилмаган: «Т» шаклидаги оқ ишорали светофор трамвайлар ва махсус ажратилган тасмадаги бошқа йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган.
- Фақат трамвайларгаФақат трамвайлар учун эмас: «Т» шаклидаги оқ ишорали светофор махсус ажратилган тасма бўйлаб юрувчи бошқа йўналишли транспорт воситаларини ҳам тартибга солади.
- Трамвайларга, шунингдек, алоҳида тасмадан ҳаракатланадиган белгиланган йўналишдаги бошқа транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солади
Тушунтириш
ЙҲҚ 7-боби 36-бандига асосан: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун «Т» — ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнг томонга бурилишга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.