ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 644Билет 33Асосий ва иккинчи даражали йўл

Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?

Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
  1. Яшил автомобиль
  2. Кўк автомобильЯшил автомобил иккинчи бўлиб ўтмайди: тенг аҳамиятга эга бўлмаган чорраҳада иккинчи даражали йўлдаги ҳайдовчи йўналишидан қатъи назар асосий йўлдаги транспортга йўл бериши керак.
  3. Қизил автомобильҚизил автомобил иккинчи бўлиб ўтмайди: иккинчи даражали йўлдаги ҳайдовчи асосий йўлдагиларга йўл беради, бир хил даражадаги йўллардагилар эса ўзаро тенг аҳамиятли чорраҳа қоидаси бўйича ўтади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш