Ҳаракатланишда устунликка эга:
- Асосий йўл бўйича чорраҳага чиқаётган автобуснинг ҳайдовчисиАсосий йўл иккинчи даражали йўлдан келаётганларга нисбатан устунлик беради, лекин чорраҳадан ўтишни тугаллаётганларга нисбатан эмас. Светофорли чорраҳада устунлик белгилари амал қилмайди.
- Чорраҳада қайрилиб олишни тугаллаëтган енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
- Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага чиққан автобус ҳайдовчисиРухсат этувчи ишорада чорраҳага кирган ҳайдовчи ўтишни тугаллаётганларга нисбатан устунликка эга эмас. Чорраҳадан ўтишни тугаллаётганларга у йўл бериши шарт.
Тушунтириш
ЙҲҚ 15-боби 102-бандига асосан: Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъи назар, белгиланган йўналишда ҳаракатини давом эттириши керак. ЙҲҚ 15-боби 103-бандига асосан: Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.