Кора автомобиль чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- БиринчиҚора автомобил биринчи ўтмайди: у махсус сигналли транспортга йўл бериши ва чапга бурилганда тўғри ёки ўнгга кетаётган қарама-қарши транспортга йўл бериши шарт.
- Иккинчи
- ОхиргиҚора автомобил охирги бўлмайди: у фақат қоидага кўра йўл бериши шарт бўлганларга йўл беради, навбат шу билан белгиланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан: Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.