ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 589Билет 30Шатакка олиш

Тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасини шатакка олиш мумкинми?

  1. Агар шатакка олган транспорт воситасининг ҳакикий вазни шатакка олинувчи транспорт вазнидан икки баробар ортиқ бўлса, қаттиқ улагич ёрдамида ёки кисман ортиш усули билан
  2. Фақат қаттиқ улагичдаҚаттиқ улагич ҳар доим ҳам мумкин эмас: тормози ишламаётган транспорт вазни шатакка олганнинг ярмидан ортиқ бўлса, қаттиқ улагичда ҳам шатакка олиш тақиқланади.
  3. Агар шатакка олинган транспорт воситасида ҳайдовчи бўлса ҳар қандай усул биланРул ортидаги ҳайдовчи тормознинг ўрнини босмайди. Тормоз тизими ишламаса, шатакка олиш фақат қаттиқ улагичда ёки қисман ортиш усулида ва вазн шарти бажарилганда мумкин.
  4. Фақат унга қисман ортиш усули биланҚисман ортиш усули рухсат этилади, лекин у ягона усул эмас: шатакка олинувчи транспорт енгилроқ бўлса, қаттиқ улагич ҳам мумкин.

Тушунтириш

ЙҲҚ 24-боби 145-бандининг тўртинчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади).

ЙҲҚ тестини бепул ечиш