Механик транспорт воситаси шатакка олинганда эгилувчан улагич қандай белгиланиши керак?
- Қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали, байроқчалар ёки тахтачалар билан
- Транспорт воситаси орқасига мустаҳкамланган авария сабабли тўхташ белгиси билан белгиланиши керакАвария белгиси мажбурий тўхташ ва ЙТҲ пайтида қўйилади, улагични белгилаш учун эмас. Эгилувчан улагич қизил-оқ чизиқли байроқча ёки тахтачалар билан белгиланади.
- Транспорт воситаси олди томони оқ рангли, орқаси қизил рангли фонарлар билан белгиланиши керакОқ ва қизил фонарлар машиналарнинг ўзининг габарит чироқлари бўлиб, улагични белгиламайди. У қизил-оқ чизиқли байроқча ёки тахтачалар билан белгиланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 24-боби 144-бандига асосан: Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак. ЙҲҚнинг 177-бандида кўрсатилганидек, оқ ва қизил рангдаги чизиқли байроқча ёки тахтакач билан белгиланади.