Белгиларнинг таъсири қайси транспорт воситаларига татбиқ этилади?
- Фақат юк автомобилларга7.4.3 белгиси таъсирни енгил автомобиллар ва фақат тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк автомобиллари билан чеклайди. Бошқа юк автомобилларига у татбиқ этилмайди.
- Енгил автомобилларга ва мотоциклларгаМотоцикллар 7.4.3 белгиси рўйхатига кирмайди: у енгил автомобилларни ва тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк автомобилларини кўрсатади. Мотоциклларга таъсир қилмайди.
- Фақат енгил автомобилларга
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошларига асосан: 7.4.3. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, шунингдек тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.