Ёнилғи қуйиш жойидан йўлга чиқиш чорраҳа ҳисобланадими?
- Ҳисобланмайди
- ҲисобланадиЁнилғи қуйиш шохобчаси ёндош ҳудудга киради, яъни ҳовли, тўхташ жойи ва корхоналар қаторига. Ундан чиқиш чорраҳа ҳисобланмайди, шунинг учун чорраҳа қоидалари эмас, ёндош ҳудуддан чиқиш қоидалари қўлланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-боб 6-банди 11-изоҳга асосан, «Ёндош ҳудуд» - бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш тармоқлари, корхона ва ҳ.к.). Ёндош ҳудуддан чиқиш жойлари чорраҳа хисобланмайди.