Автомобиль ҳаракатланаётганда кутилмаганда шинаси ёрилиб кетса, ҳайдовчи нима қилиши зарур?
- Ишчи тормоз билан тўла тўхтагунча кескин тормозлашШина ёрилганда ишчи тормозни кескин босиш хавфли: автомобил ёнга сирпаниб кетиши ёки айланиб қолиши мумкин. Аввал рулни ушлаб, тезликни силлиқ камайтириш керак.
- Автомобилни тўхтаб туриш тормози ёрдамида тўхтатишТўхтаб туриш тормози одатда орқа ғилдиракларга таъсир қилади ва ҳаракатда ғилдиракларни қотириб, сирпанишга олиб келиши мумкин. Тезлик рулни ушлаб, тўғри йўналишда силлиқ камайтирилади.
- Рулни ушлаб туриш, тўғри чизиқда ҳаракатни саклаш, тезликни камайтириш ва тўхтатиш
Тушунтириш
Шиналарнинг бирида босимнинг камайиши унинг айланишига қарама-қаршилигини кучайтиради ва кўндаланг қаттиқлигини камайтиради. Шунинг учун босими бўлмаган шина билан автомобил ён томонга оғади. Бошқаришни сақлаб қолиш учун ҳайдовчи рул чамбарагини ушлаб туриб, тезлигини пасайтириши ва тўхтатиш лозим.