Ҳаракатланиш тақиқланган:
- Қизил ва оқ автомобилларгаҲаракат фақат қизил ва оқ автомобилларга тақиқланмаган: тартибга солувчи ишорасига кўра тақиқ олд ёки орқа томондаги бошқа автомобилларга ҳам тааллуқли.
- Кўк, яшил ва оқ автомобилларга
- Оқ, кўк ва сариқ автомобилларгаТақиқ оқ, кўк ва сариқ автомобилларга тўлиқ тегишли деб кўрсатилган, бу нотўғри: тартибга солувчи ишорасига кўра тақиқланган автомобиллар таркиби бошқача, яшил ҳам улар қаторида.
Тушунтириш
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релъссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади. Қўлини юқорига кўтарганда: ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади; тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин. Шунингдек, тартибга солувчи ўз фаолиятини махсус мослама (тумба) устида туриб олиб бориши мумкин.