ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 49Билет 3Хавфсиз бошқариш асослари

Сиз қияликда светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутиб тўхтадингиз. Бунда автомобилни жойида тутиб туришнинг энг яхши усули:

  1. Тўхтаб туриш тормози билан
  2. Биринчи узатма уланган ҳолда уловчини жойдан жилмай айлантириш ҳисобигаАвтомобилни уловчи сирпаниши билан ушлаш ёмон: диск тез ейилади ва қизиб кетади. Тўхтаб туриш тормози ишончлироқ ва уловчи ресурсини сарфламайди.
  3. Юргизгич ўчирилиб, паст узатма уланган ҳолдаЮргизгич ўчиқ ва узатма уланган бўлса, озгина хато ёки турткида автомобил орқага юриб кетиши мумкин. Тўхтаб туриш тормози ишончлироқ.
  4. Ишчи тормоз биланИшчи тормоз фақат оёқ билан ушланади: босимни сусайтирсангиз ёки чалғисангиз, автомобил орқага юриб кетади. Қияликда тўхтаб туриш тормози ишончлироқ.

Тушунтириш

Ишчи (асосий) тормоз автомобиль ҳаракатланиши вақтида доимий фойдаланишга мўлжалланган ва ҳайдовчига автомобилъ ҳаракатини ҳар хил интенсивликда секинлаштириш ёки уни тўхтатиш учун хизмат қилади. Тўхтаб туриш тормози автомобилни узоқ муддатли тўхташ ёки тўхтаб туриш вақтида ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишидан сақлаб қолиш учун мўлжалланган.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш