ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 488Билет 25Ҳаракатни бошлаш ва манёвр қилиш

Ҳайдовчининг ўзи аниқлай оладиган ҳаракатланиш учун тўсқинлик ёки хавф туғилганда қандай чоралар кўриши керак?

  1. Хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда тезликни камайтириши ва хавфли йўл қисмидан ўтишиФақат тезликни камайтириш етарли эмас. Хавф талаб қилса, тезликни тўла тўхташгача камайтириш ёки тўсиқни бошқаларга халақит бермай хавфсиз айланиб ўтиш керак.
  2. Тезликни транспорт воситаси тўхтагунича камайтириши ёки тўсиқни айланиб ўтишнинг бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз чораларни кўриши
  3. Содир бўлган ҳодиса ҳақида Ички ишларга хабар беришиИчки ишларга хабар бериш ҳайдовчининг ўз ҳаракатларини алмаштирмайди. У дарҳол ўзи чоралар кўриши керак: тезликни тўхташгача камайтириш ёки тўсиқни хавфсиз айланиб ўтиш.
  4. Давлат ЙҲХ хизматининг энг яқин маҳкамасига ёки ички ишлар идорасига келиши ва пайдо бўлган тўсқинликлар ёки хавф-хатар тўғрисида хабар беришиПостга ёки ички ишлар идорасига бориш шарт эмас. Ҳайдовчи жойида ҳаракат қилиши керак: тезликни тўхташгача камайтириш ёки тўсиқни хавфсиз айланиб ўтиш, хавфни эътиборсиз қолдирмаслик.

Тушунтириш

ЙҲҚ 11-боби 77-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш