ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 485Билет 25Тартибга солувчининг ишоралари

Ҳаракатланиш тақиқланган:

Ҳаракатланиш тақиқланган:
  1. Кўк автомобилга - чапга
  2. Кўк автомобилга - тўғрига, қизил автомобилга-тўғрига ва ўнггаТартибга солувчи ишораси кўк автомобилга тўғрига юришни тақиқламайди. Бу ҳолатда тақиқ фақат кўк автомобилнинг чапга ҳаракатига тегишли, қизил автомобилга эса ҳаммаси тақиқланмаган.
  3. Қизил автомобилга - тўғрига ва ўнггаБу ишора бўйича қизил автомобилга тўғрига ва ўнгга юриш тақиқланмаган. Фақат кўк автомобилга чапга бурилиш тақиқланган, шунинг учун бундай хулоса хато.

Тушунтириш

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релъссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади. Қўлини юқорига кўтарганда: ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади; тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин. Шунингдек, тартибга солувчи ўз фаолиятини махсус мослама (тумба) устида туриб олиб бориши мумкин.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш