Бу ерда автомобиль тўхташига рухсат берилганми?
- Тақиқланган, чунки узуқ-узуқ ётик чизиқ билан тўхтаб турган ва автомобиль орасидаги масофа 3 метрдан камУзуқ-узуқ 1.10 чизиқ 3.28 белгиси билан бирга фақат тўхтаб туришни, яъни 10 дақиқадан ортиқ тўхташни тақиқлайди. 10 дақиқагача тўхташ бу ерда тақиқланмаган.
- Ойнинг жуфт кунларида тақиқланган3.28 «Тўхтаб туриш тақиқланган» белгиси ҳар куни амал қилади ва ойнинг жуфт ёки тоқлигига боғлиқ эмас. У фақат тўхтаб туришни тақиқлайди, тўхташни эмас.
- Рухсат берилган
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз иккинчи хатбошисига асосан: 3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган. Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 1-боби 6-бандининг йигирма еттинчи хатбошисига асосан: Тўхташ — транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).