Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?
- 2,0 м2,0 м жуда кичик қиймат. Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз кенгроқ транспорт ҳам юра олади: қоидадаги чегара 2,55 м, ундан ошсагина рухсат керак.
- 2,55 м
- 3,8 м3,8 м рухсат этилганидан анча катта. Юкли ёки юксиз кенглик 2,55 м дан ошса, фақат Давлат ЙҲХ хизмати рухсати билан ҳаракатланиш мумкин.
- 4,0 м4 м — бу йўл сатҳидан ҳисобланган энг катта баландлик, кенглик эмас. Кенглик бўйича рухсациз фақат 2,55 м гача юриш мумкин.
- 5,0 м5,0 м меъёрдан жуда катта. Кенглик 2,55 м дан ошиши биланоқ рухсат керак, бундай транспорт эса айниқса катта ҳажмли ҳисобланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 27-боби 164-бандига асосан: Катта ҳажмли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун — 2,6) метрдан ва баландлиги йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги якка автотранспорт воситаси учун — 12 метрдан, ярим тиркамали ва тиркамали автопоезд учун — 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ДЙҲХХ билан келишилиши шарт.