Сиз қувиб ўтиш учун чиқдингиз ва бехосдан рўпарадан келаётган автомобилни кўриб қолдингиз. Агар Сиз қувиб ўтишни тугаллай олишингизга ишончингиз бўлмаса, Сиз:
- Товуш хабарини бериб ва фараларни ёқиб қувиб ўтишни тугаллагунча давом эттиришингиз керакСигнал ва фаралар тўқнашувдан сақламайди: улгуришга ишончингиз бўлмаса, қарама-қарши бўлакда қувиб ўтишни давом эттириш хавфли. Тезликни камайтириб, ўз қаторингизга қайтиш керак.
- Тезликни аста кўпайтиришингиз ва қувиб ўтишни тезроқ тугаллашингиз керакБундай вазиятда тезликни ошириш хавфли: улгурмай, рўпарадан келаётган билан тўқнашиш мумкин. Ишончингиз бўлмаса, тезликни камайтириб, аввалги қаторга қайтиш керак.
- Тезликни камайтиришингиз ва илгари егаллаган қаторга қайтишингиз керак
Тушунтириш
ЙҲҚ 12-боби 82-бандига асосан: Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи чапга бурилишни билдирувчи ишорасини ёқиб: ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун йетарлича масофада бўш еканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига; шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига; олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига; қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари егаллаган қаторга қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.