Транспорт воситасининг ҳайдовчиси олдида «Тўхташ чизиғи» чизилган ва светофорнинг яшил ёритгичи ёниқ бўлган чорраҳага яқинлашаётиб нима қилиши керак?
- «Тўхташ чизиғи»да тўхташи, сўнг эса ҳаракатни қайта тиклашиТўхташ чизиғида фақат 2.5 белгиси ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ керак. Яшил ишорада унинг олдида тўхташ шарт эмас.
- Тўхтамасдан чорраҳа орқали ҳаракатни давом эттириши
Тушунтириш
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн тўртинчи хатбошисига асосан: 1.12 (тўхташ чизиғи) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади. Изоҳ: Светофор ишоралари имтиёз белгилари ва йўл чизиқлари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак.