ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 407Билет 21Қатнов қисмида жойлашиш

Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?

  1. Йўл ётиқ чизиқлари биланЁтиқ чизиқлар фақат бир усул ва улар ҳамма жойда бўлмайди. Тасмалар белгилар билан ҳам, улар бўлмаса ҳайдовчининг ўзи томонидан ҳам аниқланади.
  2. «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши» ёки «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгилари билан5.8.1, 5.8.2, 5.8.7 ва 5.8.8 белгилари ҳам тасмалар сонини белгилайди, лекин бу ягона усул эмас: чизиқлар ҳам бор, улар бўлмаса тасмани ҳайдовчи аниқлайди.
  3. Ҳайдовчининг ўзи томонидан қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситаларининг ўлчамларини ва улар ўртасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ҳисобга олибҲайдовчи тасмаларни ўзи фақат чизиқ ва белгилар бўлмаганда аниқлайди. Бу усулларнинг фақат бир қисми, барчаси эмас.
  4. Барча санаб ўтилган усуллар билан

Тушунтириш

ЙҲҚ 10-боби 64-бандига асосан: Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш