Агар йўл тасмаси сидирға чизиқ билан ажратилиб, белги билан белгиланган бўлса, автобус ҳайдовчисининг тасма бўйлаб ҳаракатланишига рухсат этиладими?
- Рухсат этилади5.9 белгиси билан белгиланган йўналишли транспорт воситалари тасмаси фақат улар учун мўлжалланган. Бошқаларга у ерда ҳаракатланиш ва тўхташ тақиқланади.
- ТақиқланадиБелгиланган йўналиш бўйича кетаётган автобус йўналишли транспорт воситаси ҳисобланади, тасма айнан у учун мўлжалланган. Тақиқ бошқаларга тегишли.
- Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган бўлса, рухсат этилади
Тушунтириш
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошларига асосан: Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Aгар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.