ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 40Билет 2Ташқи ёритиш асбоблари

Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат этиладими?

  1. Алоҳида эҳтиёткорлик билан боришга рухсат этиладиАлоҳида эҳтиёткорлик ишлайдиган чироқлар ўрнини босмайди. Қоронғида ёки кўриниш ёмон бўлганда орқа габарит чироқлари ёнмаса, тўхташ ёки таъмирлаш жойига ҳам бориш тақиқланади.
  2. Тақиқланади

Тушунтириш

ЙҲҚ 2-боби 12-бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш