ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 386Билет 20Йўналишли транспорт воситалари

Аҳоли пунктларида автобус ёки троллейбус ҳайдовчиси ҳаракатни бекатдан бошлайди. У:

  1. Уни айланиб ўтаëтган транспорт воситасига йўл бериши керакЙўл бериши керак бўлган улар эмас, бошқа ҳайдовчилардир. Аҳоли пунктларида бекатдан қўзғалаётган автобус ёки троллейбусга бошқалар йўл бериши шарт.
  2. Имтиёздан фойдаланиб, белгиланган йўналишда ҳаракатни бошлаши керакИмтиёз бор, лекин уни баҳона қилиб қўзғалиб бўлмайди. Автобус ёки троллейбус унга йўл берилганига ишонч ҳосил қилгандан кейингина ҳаракатни бошлайди.
  3. Унга йўл берилганлигига ишонч ҳосил килгач ҳаракатни бошлаши керак

Тушунтириш

ЙҲҚ 22-боби 133-бандига асосан: Ҳайдовчилар аҳоли яшаш жойларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Уз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш