Қайси ҳолларда автомобиллар ушбу таниқлик белгилари билан белгиланади?
- Хавфли юклар ташиëтгандаХавфли юклар бошқа белгилар, тўқ сариқ пластинкалар билан белгиланади. Учта қора доирали сариқ доира уларга тегишли эмас.
- Ногиронлар бошқараëтгандаНогиронлар автомобили 7.17 белгиси туширилган сариқ тўртбурчак билан белгиланади, учта қора доирали доира билан эмас.
- Кар-соков ёки кар ҳайдовчилар бошқараëтганда
- Икки йилгача ҳайдовчилик иш даврига эга бўлган ҳайдовчилар бошқараётгандаИш стажи икки йилгача ҳайдовчилар учун алоҳида «Янги ҳайдовчи» белгиси бор. Учта доирали сариқ доира бошқа маънони билдиради.
Тушунтириш
ЙҲҚ 29-боби 176-бандининг тўртинчи хатбошисига асосан, транспорт воситаларига қуйидаги таниқлик белгилари ўрнатилиши керак: «Kap ҳайдовчи — кар-соқов ёки кар ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига ичига диаметри 40 миллиметр бўлган учта қора доира туширилган, диаметри 160 миллиметрни ташкил этадиган сариқ рангли доира шаклидаги белги.