Ҳайдовчи автопоездни тормозлашнинг қайси қоидаларига риоя қилиши керак?
- Topмoз тепксини кескин кучли босиш-улагични ажратган ҳолдаСидирға тормозлаш ва улагични ажратиш автопоэзд учун хавфли: тиркама сурилиб кетиши, автопоэзд букланиб қолиши мумкин. Улагич ажратилса, двигател билан тормозлаш ҳам йўқолади. Олдиндан ва бир текис тормозлаш керак.
- Олдиндан тезликни камайтириб, улагични ажратмай, бир текис тормозлаш
Тушунтириш
Тормоз тизими мавжуд бўлмаган тиркамани улаш вақтида уланган транспорт воситаларининг умумий вазни катталашгани боис автомобилнинг тормоз йўли ортади. Автопоездни фақат йўлнинг тўғри участкаларда тўхтатиш мумкин, бунда унинг тўлиқ вазни бир чизиқда бўлиши керак. Айлана йўлда шатакчи автомобилнинг ағдарилиши, йўл четига чиқиб кетиши ёки шатакчи мосламанинг ишдан чиқишига олиб келувчи тиркаманинг сурилиб кетиши ёки автопоезднинг букланиши юзага келиши мумкин.