ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 323Билет 17Тўхташ ва тўхтаб туриш

Ҳайдовчилардан қай бири йўловчиларни тушириш учун тўғри тўхтади?

Ҳайдовчилардан қай бири йўловчиларни тушириш учун тўғри тўхтади?
  1. Кўк ва қизил автомобилларнинг ҳайдовчилариҚизил автомобил ҳайдовчиси тўхташ тақиқланган жойда тўхтаган: йўналишли транспорт воситалари бекатидан 15 м яқинда, бу уларнинг ҳаракатига халақит беради. Шунинг учун унинг тўхташи нотўғри.
  2. Мотоцикл ва кўк автомобиль ҳайдовчилари
  3. Фақат кўк автомобиль ҳайдовчисиМотоцикл ҳайдовчиси ҳам тўғри тўхтаган, фақат кўк автомобил эмас. Қоидани фақат қизил автомобил ҳайдовчиси бузган.
  4. Барча ҳайдовчиларҚизил автомобил ҳайдовчиси қоидани бузган: йўналишли транспорт бекати ёнида унга халақит берадиган тўхташ тақиқланади. Демак, «барча ҳайдовчилар» нотўғри.

Тушунтириш

ЙҲҚ 2-иловаси 1-булимининг олтинчи, ўн иккинчи ва йигирма биринчи хатбошларига асосан: 1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тухташ тақиқланган», йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади; 1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади; 1.17 — йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради; ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг тўққизинчи хатбошисига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш