ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 3Билет 1Носозликлар ва фойдаланишга рухсат

Тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргичи бўлмаган қандай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Фақат М1 тоифали транспорт воситасиФақат М1 эмас: тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргич автобуслар ва юк автомобиллари учун ҳам мажбурий, шунинг учун уларсиз барча тоифалардан фойдаланиш тақиқланади.
  2. Фақат М2; M3; N1 тоифали транспорт воситасиФақат автобуслар эмас: М1, Н1, Н2, Н3 тоифаларида ҳам тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргич бўлиши шарт, уларсиз юриш мумкин эмас.
  3. Фақат N2; N3 тоифали транспорт воситасиФақат Н2, Н3 эмас: тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргич енгил автомобиллар ва автобусларда ҳам мажбурий, тақиқ кенгроқ.
  4. Барча юқорида кўрсатилган тоифалар

Тушунтириш

ЙҲҚ 3-иловаси 7.10-бандига асосан, Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса улардан фойдаланиш тақиқланади: M2, M3 тоифадаги — фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болеача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси — йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); М1, N1, N2, N3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); M3, N2, N3 тоифадаги — ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак; О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда — ташқи нур қайтаргичлар; кажавали мотоциклларда — тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш