ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 285Билет 15Асосий ва иккинчи даражали йўл

Транспорт воситалари чорраҳани қандай тартибда кесиб ўтадилар?

Транспорт воситалари чорраҳани қандай тартибда кесиб ўтадилар?
  1. 2-трамвай айни вақтда 1- трамвай билан; кўк автомобиль айни вақтда қизил биланЧорраҳадан ҳеч ким бир вақтда ўтмайди: трамвайлар ва автомобиллар тенг эмас. Асосий йўл ва иккинчи даражали йўлдаги машиналар ўртасида ўтиш тартиби бор, шунинг учун навбат билан ўтилади.
  2. 2-трамвай; кўк автомобил; 1- трамвай; қизил автомобиль

Тушунтириш

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш