Қандай ҳолларда аҳоли пунктидан ташқарида енгил автомобиль ҳайдовчисига соатига 90 км.дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Фақат йўлда тезлик чекланган белгилар ўрнатилган бўлсаТезлик чеклови белгиси фақат битта ҳолат. Аҳоли пунктидан ташқарида енгил автомобил тиркама билан 80 км/с дан, шатакка олганда 50 км/с дан ошмаслиги керак.
- Фақат ҳаракатланаётган тиркамали енгил автомобилларгаТиркама фақат битта ҳолат. Тезликни ошириш яна чеклов белгиси бор жойда ва бошқа транспорт воситасини шатакка олганда ҳам тақиқланади.
- Агар у бошқа транспорт воситасини шатакка олган бўлсаШатакка олиш (50 км/с дан ошмасин) фақат битта ҳолат. Тезликни ошириш чеклов белгиси бор жойда ва тиркама билан (80 км/с дан ошмасин) ҳам тақиқланади.
- Санаб ўтилган барча ҳолларда
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг йигирма саккизинчи хатбошисига асосан: 3.24. «Юкори тезлик чекланган. Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/c) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 11-боби 79-бандига учинчи хатбошисига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида: бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан; ЙҲҚ 11-боби 80-бандига учинчи хатбошисига асосан, ҳар қандай йўлларда: механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан ҳаракатланиши тақиқланади.