Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил?
- Орқа ғилдираклар
- Олдинги ғилдиракларТормозлашда инерсия туфайли олдинги ғилдиракларга юк ортади ва улар йўлга кучлироқ босилади, шунинг учун камроқ сирпанади. Кўпроқ орқа ғилдираклар сирпанади.
Тушунтириш
Инерция кучи таъсири остида тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши рўй беради. Олд ўққа нисбатан оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш суръати қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқдан оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босувчи куч камаяди, шу сабабли ғилдиракнинг сирғаниши (айланмасдан силжиши) ва автомобилнинг сурилиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шу сабабли, сирғалиш эҳтимоли камаяди.