ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 261Билет 14Ҳайдовчининг мажбуриятлари ва ЙТҲдаги ҳаракатлари

Транспорт воситалари ихтиёрига берилган ваколатномаси бўлган шахс ўзининг иштирокида транспорт воситасини бошқа шахсга бошқаришни топшириши мумкинми?

  1. МумкинБошқаришни шунчаки топшириб бўлмайди: шахсда тегишли тоифадаги гувоҳнома бўлиши ва у суғурта полисига киритилган бўлиши (ёки полис чекланмаган шахслар учун тузилган бўлиши) керак.
  2. Мумкин эмасБошқаришни топшириш мумкин, лекин шартлар бажарилганда: тегишли тоифадаги гувоҳнома бор ва шахс суғурта полисида кўрсатилган (ёки полис чекланмаган). Қатъий тақиқ нотўғри.
  3. Бу шахсда мазкур тоифали транспорт воситасини бошқаришга рухсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган такдирда транспорт воситалари эгаларининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исми шарифи кўрсатилган бўлса ёки мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса

Тушунтириш

ЙҲҚ 2-боби 8-бандига асосан: Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш