Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шунга ишонч ҳосил қилиши керакки:
- Шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигигаБу шартлардан фақат бири. Орқадаги ҳайдовчи қувиб ўтишни бошламаганига ишонч ҳосил қилиш керак, лекин талаблар бу билан чекланмайди.
- Олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишора бермаётганлигигаБу ҳам талабларнинг фақат бир қисми. Олдиндаги ҳайдовчининг ишорасини текшириш керак, аммо хавфсиз қувиб ўтишнинг бошқа шартларига ҳам ишонч ҳосил қилиш лозим.
- Қувиб ўтишни тугатилётганда, қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари егаллаган қаторга қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шартҚувиб ўтилаётганга халақит бермай олдинги тасмага қайтишни ҳисобга олиш керак, лекин бу бир нечта мажбурий шартлардан фақат бири.
- Барча кўрсатилган ҳаракатларни бажара олишига
Тушунтириш
ЙҲҚ 12-боби 82-бандига асосан, ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин: ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига; Шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига; олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига; қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган қаторга қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.