Қатнов қисмидаги бундай йўналтиргичлар нимани билдиради?
- Ҳайдовчини йўлнинг хавфли қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантирадиСтрелкалар умуман хавфли қисм ҳақида огоҳлантирмайди. Бу 1.19 чизиғи: у қатнов қисми торайиши ёки 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашиш ҳақида хабар беради.
- Қатнов қисми торайишига яқинлашаётганлиги ҳакида огоҳлантиради
- Йўлнинг хавфли бурилиши йўналишини кўрсатадиСтрелкалар хавфли бурилиш йўналишини кўрсатмайди. 1.19 чизиғи қатнов қисми торайиши, яъни тасмалар сони камайиши ҳақида огоҳлантиради.
Тушунтириш
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг йигирма учинчи хатбошисига асосан: 1.19 — қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш тасмаларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 — 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин.