Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Мотоцикл, автомобиль, травма вай
- Трамвай, автомобиль, мотоциклМотоцикл биринчи бўла олмайди: қоидага кўра трамвай устунликка эга, мотоцикл ва автомобил эса ўзаро ўнгдан келаётганга йўл бериш қоидаси билан ўтади.
- Трамвай, мотоцикл, автомобилМотоцикл ва автомобил тартиби нотўғри: трамвайдан кейин улар тенг аҳамиятли йўллар қоидаси бўйича, яъни ўнгдагига йўл бериб ўтади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.