Ялтировчи кўк маёқча ва унга қўшимча махсус товушли ишораси ёкилган транспорт воситаси сизга яқинлашиб келмоқда. Сиз шундай транспорт воситасига қарши ҳаракатланаётган бўлсангиз, нима қилишингиз лозим?
- Йўл ёқасида ёки қатнов қисмининг четида тўхташТўхташ шарт эмас, лекин шунчаки юриш ҳам мумкин эмас: махсус сигналли транспорт тўсиқсиз ўтиши учун йўл бериш керак.
- Маëкча ишораси ёкилган транспорт воситасига ҳалақит бермасдан йўл четидан ҳаракатланиш
Тушунтириш
ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан: Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.