ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 199Билет 10Хавфсиз бошқариш асослари

Сирпанчиқ йўлда карбюраторнинг дроссел заслонкасини кескин очиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?

  1. Карбюратор кисмлари ишдан чиқишигаГазни кескин босганда карбюратор синмайди: бу оддий тепки ҳаракати, қисмлар бундай юкламага мўлжалланган. Хавф бошқада: етакловчи ғилдираклар шатаксирайди.
  2. Юргизгич ишлашдан тўхтаб қолишигаГазни босганда юргизгич ўчиб қолмайди, аксинча, кучлироқ ишлайди. Сирпанчиқ йўлдаги ҳақиқий хавф — шатаксираш ва ёнга сирпаниб кетиш.
  3. Автомобилнинг ёнга сирпаниб кетишига

Тушунтириш

Сирпанчиқ йўлда сурилиш ҳоллари автомобил ғилдиракларининг шатаксираши (жойида айланиши) натижасида ҳаракатнинг бирдан тезланишдан келиб чиқади. Бу ҳолда сурилиш сабабларини бартараф қилиш, яъни ёнилғи ўтишини бошқарувчи тепкисини (дроссель заслонкасини) босишни камайтириш лозим.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш