ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 197Билет 10Юк ташиш

Кундузги вақтда транспортнинг олд ёки орқа томонига 1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?

  1. Диагонали бўйича қизил ва оқ чизиқлари бўлган тахтача ёки байрокчалар билан
  2. Қизил байроқчалар биланФақат қизил байроқчалар етарли эмас: катта ўлчамли юк белгиси диагонал бўйича қизил ва оқ алмашинувчи чизиқли, ёруғлик қайтарувчи юзали бўлиши керак.
  3. Ок байроқчалар биланОқ байроқчалар таниқлик белгиси ҳисобланмайди: диагонал қизил ва оқ алмашинувчи чизиқли «Катта ўлчамли юк» белгиси керак.

Тушунтириш

ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Katta ўлчамли юк таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак. ЙҲҚ 29-боби 176-бандининг саккизинчи хатбошисига асосан, транспорт воситаларига қуйидаги таниқлик белгилари ўрнатилиши керак: «Katta ўлчамли юк» — ичига кенглиги 50 миллиметрли, диагонал бўйича навбатма-навбат қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, нур қайтарадиган юзали, ўлчами 400 х 400 миллиметрли тўртбурчак шаклидаги белги.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш