Агар тупроқ йўлда бевосита чорраҳа олдида тўшамали (қопламали) йўл қисми бўлса, бу уни кесиб ўтаётган асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қиладими?
- Йўқ
- XaЧорраҳа олдидаги қисқа қопламали қисм йўлнинг мақомини ўзгартирмайди. Тупроқ йўл иккинчи даражали бўлиб қолади ва кесишаётган йўл билан тенг бўлмайди.
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-боби 6-бандининг саккизинчи хатбошисига асосан: Асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалът ва цемент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.