ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 168Билет 9Шатакка олиш

Қайси жавобда шатакка олинган транспорт воситасидаги ёритиш асбобларини ёқишнинг тўғри ҳолати кўрсатилган?

  1. Куннинг қоронғи вақтида ёки туман бўлган шароитда фараларнинг яқинни ёритиш чироқлариЯқинни ёритувчи чироқлар шатакка олинган транспорт воситаси учун ўзи етарли эмас. Унда авария ишораси ёқилади, у бўлмаса ёки носоз бўлса, авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилади.
  2. Авария ёруғлик ишоралари, у носоз бўлганда ёки бўлмаган ҳолларда унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак
  3. Аҳоли пунктларида габарит чироқлариАҳоли пунктларида габарит чироқлар талаб қилинган ишорани алмаштирмайди. Шатакка олинган транспорт воситасида авария ишораси керак, у бўлмаса орқасига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилади.
  4. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда исталган ёритиш чироқларини«Исталган ёритиш» қоидаларга мос эмас: шатакка олинган транспорт воситаси учун аниқ авария ишораси белгиланган, аҳоли пунктидан ташқарида ҳам қоида шундай.

Тушунтириш

ЙҲҚ 8-боби 50-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак: шатакка олишда (шатакка олинган транспорт воситасида). ЙҲҚ 8-боби 52-бандига асосан: Шатакка олинган транспорт воситасида авария ёруғлик ишоралари бўлмаса ёки улар ишламаса унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш